Самарқандда итни шафқатсизларча уриб ўлдирган Хитой фуқаросига чора кўрилди
Хитойлик ишчи итни аввал азоблаб ўлдириб, кейин сўйгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда боғланган ҳолда турган итни темир бўлаги билан уриб ўлдириб, унга шафқатсиз муносабатда бўлган шахс видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, итни азоблаб ўлдирган шахсни аниқлаш бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳолатни содир этган эркак Каттақўрғон туманида ташкил этилган қўшма корхона ишчиси, Хитой фуқароси Hao Sihua экани аниқланган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу модда билан БҲМнинг уч баравари миқдорида (тўққиз юз минг сўм) жарима жазоси тайинланган.
Қўшма корхонанинг қолган ишчилари ва раҳбарлари билан қайта шу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этмаслиги юзасидан таржимон хизматидан фойдаланиб, профилактик ишлар олиб борилган.
Аввалроқ, Жиззахда итни тириклайин куйдирган Хитой фуқаросига чора кўрилганди.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024