Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Янгибозор туманида фуқаро ва унинг невараси уйда вафот этди. Уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор туманида икки киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинди. Вилоят ФВБ ушбу хабар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 8 декабр куни соат 08:51 ларда Янгибозор тумани Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими диспетчеридан туман ФВБга хабар келиб тушиб, Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида яшаган 1958 йилда туғилган Ж.Р. ҳамда невараси 2009 йилда туғилган Р.Б.нинг уйида вафот этгани билдирилган.
Олиб борилган дастлабки суриштирувлар натижасида кўра воқеа содир бўлган хонадонда тўққиз нафар фуқаро бўлгани, шулардан икки нафари вафот этгани ва қолган етти нафари туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилгани аниқланган.
Уларнинг соғлиги яхши бўлгани учун уйига рухсат берилган. Икки нафар фуқаро вафот этгани бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Суриштирувни Янгибозор тумани прокуратураси олиб бормоқда.
Мавзуга оид
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
16:25 / 20.12.2024
Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди
17:32 / 19.12.2024
Қаршидаги фожианинг газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ — “Ҳудудгазтаъминот”
12:07 / 19.12.2024