Москва яқинидаги савдо маркази ёниб кетди. Асосий маълумотлар
Ёнғин 18 минг кв. метр майдонни қамраб олган. Бир киши ҳалок бўлган, OBI гипермаркети тўлиқ вайронага айланган.
Жумага ўтар кечаси Москва шаҳри ва Москва области чегарасида, Ленинградский шоссеси ёқасида жойлашган йирик «Мега Химки» савдо марказида кучли ёнғин юзага келди.
ТАСС агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб хабар беришича, савдо мажмуасининг бутун ҳудудига ўт кетган ва ёнғин майдони 18 минг квадрат метрни ташкил этади. Унга мураккабликнинг юқори тўртинчи даражаси берилган.
ФВВ вакиллари «Интерфакс» мухбирига хабар беришича, «OBI» гипермаркети томи ёниб кетган. Фавқулодда хизматлар ходимлари ТАСС агентлигига хабар қилишича, «OBI» гипермаркетида портлаш рўй берган, шундан сўнг конструкция қулаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
ФВВ ёнғинни ўчириш ишларига авиацияни жалб этмоқчи. Ёрдамга Москвадан ҳам ўт ўчирувчилар етиб келишган. Соат 8:25 ҳолатига 7 минг кв. метр майдондаги ёнғин ўчирилган.
Телеграм-каналларда тарқалган видеоларда савдо маркази устида кўтарилган тутун устунларини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, етарлича кучли портлашлар рўй берган. Фавқулодда хизматларга кўра, қурилиш материаллари бўлимида аэрозол ва бўёқ идишлари портлаган.
Ёнғин сабаблари ҳақида ҳозирча маълум қилинмаяпти. Шу билан бирга, фавқулодда хизматлар вакиллари «Интерфакс»га айтишича, ўт қўйиш версияси ҳам кўриб чиқилмоқда. «Турли версиялар кўриб чиқилмоқда, жумладан техник - электр тармоғидаги қисқа туташув. Шунингдек қасддан содир этилган ҳаракат, яъни ўт қўйиш версияси ҳам истисно этилмайди», дея манба сўзларини келтиради агентлик.
Тергов қўмитаси хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш (РФ ЖК 238-модда) бўйича жиноий иш очган. Прокуратура текширув бошлаган. Baza канали ёзишича, терговчилар таъмирлаш ишлари ўтказган компанияни аниқлашган ва ҳозирда унинг раҳбариятини қидирмоқда, шунингдек, тўғридан тўғри пайвандлаш ишларини бажарган ходимларни аниқламоқда.
Суғуртачилар тахминига кўра, ёнғин келтирган зарар 20-30 миллиард рублни ташкил этиши мумкин. ТАСС манбаларига кўра, бино 2022 йил баҳорида Россиядаги бизнесини сотган Швейцариянинг Zurich Insurance компанияси томонидан суғурталанган.
Мавзуга оид
19:09 / 26.12.2024
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди
20:36 / 24.12.2024
Эйфел минорасида ёнғин содир бўлди
13:18 / 24.12.2024
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
21:23 / 21.12.2024