Ўзбекистон | 11:36 / 10.12.2022
13827
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда никоҳдан ажрашиш ҳолатлари сони кўпайди

Ноябрь ойида Ўзбекистонда қанча никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил ноябрь ойида республика бўйича 4 123 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. 

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 959 тага кўпайган. 

Ҳудудлар кесимида ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилди – 558 та ҳолат.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Фарғона вилояти – 528 та;  
  • Андижон вилояти – 486 та; 
  • Тошкент вилояти – 448 та; 
  • Самарқанд вилояти – 385 та; 
  • Наманган вилояти – 366 та;  
  • Қашқадарё вилояти – 272 та;
  • Сурхондарё вилояти – 268 та; 
  • Хоразм вилояти – 227 та; 
  • Бухоро вилояти – 206 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 192 та;  
  • Жиззах вилояти – 178 та;  
  • Сирдарё вилояти – 154 та;
  • Навоий вилояти – 129 та.  

Мавзуга оид