Ўзбекистон | 11:55 / 13.12.2022
18304
3 дақиқада ўқилади

Фарғона шаҳрида ҳам инновацион имтиҳон маркази очилди

Фарғона шаҳрида «Фарғона вилояти имтиҳон маркази» ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича имтиҳон маркази очилди.

12 декабр куни Фарғона шаҳрида «Фарғона вилояти имтиҳон маркази» инновацион имтиҳон маркази очилди.

Марказ бир кунда 450 нафардан ошиқ талабгорни назарий имтиҳондан, 300 нафардан ошиқ талабгорларни эса амалий имтиҳондан ўтказиш имкониятига эга.

Бутун жараён тўлиқ автоматлаштирилган. Марказга борган номзод индивидуал QR-кодни олади, бунинг ёрдамида имтиҳондан ўтишнинг ҳар бир босқичи белгиланади.

Назарий имтиҳондан ўтиш учун 20 та саволдан камида 18 тасига тўғри жавоб бериш талаб этилади. Бунинг учун 25 дақиқа вақт ажратилган. Агар тестнинг ушбу қисми муваффақиятли топширилса, номзод амалий имтиҳонни топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

Кутиш залида унга қўлланма берилади, шунингдек, қандай машқларни бажариш кераклиги ва уларнинг кетма-кетлигини тўлиқ кўрсатадиган видеоқўлланма ҳам мавжуд. Агар имтиҳонда 99 жарима балли чегарасидан ошиб кетилмаса, топширилган ҳисобланади. Агар номзод назарий имтиҳонни муваффақиятли топшириб, амалий қисмидан ўта олмаса, 2 ой ичида 7 кунлик интервал билан амалий имтиҳонни қайта топшириш мумкин.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Амалий имтиҳон топшириш учун марказда учта участкага бўлинган автоматлаштирилган автодром мавжуд. Бирида, «Б», «C» ва «Д» тоифаларидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига даъвогарлар ҳайдовчилик, яъни автомобил, юк машинаси ва автобусни бошқаришдан ўтадилар. Иккинчи босқичда «А» тоифали ҳуқуқ – автомототранспорт воситаларига эга бўлишни хоҳловчилар амалий кўникмаларини намойиш этадилар. Учинчиси, «БЕ», «CЕ» ва «ДЕ» тоифалари — прицепли атротранспорт воситаларини бошқармоқчи бўлганлар учун.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Назарий ва амалий имтиҳондан ўтиш бўйича қўшимча тайёргарликка муҳтож бўлган номзодлар учун марказда экспресс курслар ташкил этилган.

Имтиҳонларнинг ҳар икки босқичини муваффақиятли топширгандан сўнг, сиз ЙҲХБга мурожаат қилишингиз керак бўлган сертификат берилади. Берилган сертификат ЙХҲБ маълумотлар базасида текширилгандан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Марказ очилишида Фарғона вилояти ҳокими Бозоров Хайрулла Бозоров, вазир ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Бекмурод Абдуллаев, ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Олим Саидов сўзга чиқди.

Бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи жуда долзарб ҳисобланади. Тошкент имтиҳон маркази шуни кўрсатадики, феврал-декабр ойлари оралиғида 25 337 нафар номзоддан 12 067 нафари имтиҳондан муваффақиятли ўтган, аксарияти эса неча бор такрорий имтиҳонлардан сўнг гувоҳнома олишга муваффақ бўлган.

Имтиҳондан муваффақиятли ўтгани тўғрисидаги гувоҳномани фақат йўл ҳаракати қоидаларини, ҳайдаш кўникмаларини билган ва уларни амалда қўллай оладиганлар олишлари мумкин.

Мавзуга оид