UzAuto Motors Damas ва Labo сотувини ҳам вақтинча тўхтатди
Компания аввалроқ Spark va Nexia'ни сотувдан олиб ташлаган, ҳеч бир изоҳсиз Cobalt ва Gentra сотувини ҳам тўхтатиб қўйган эди. Шу тариқа, харидорлар олдида фақат Onix варианти қолди. Бу модел учун шартномалар 2023 йил 31 декабргача етказиб бериш шарти билан тузилмоқда.
UzAuto Motors компаниясининг Ўзбекистондаги дилерлари бугун, 13 декабрдан бошлаб Damas микровени ва Labo кичик пикапи учун шартномалар тузишни тўхтатди.
Тошкентдаги автосалонлардан бирининг ходими Kun.uz билан суҳбатда шартнома тузиш кейинги йилдан бошланиши кутилаётганини маълум қилди.
Компания 8 декабрдан Lacetti ва Cobalt учун шартнома беришни ҳам тўхтатган эди. Ҳар икки ҳолатда ҳам мижозларга бу борада олдиндан анонс ёки кейинги изоҳлар берилмади.
Аввалги йилларда контрактация тўхтаб, нархлар ошган ҳолда қайта очилгани харидорларнинг нарх ошиши борасидаги хавотирларига сабаб бўлмоқда.
Ўтган ойларда Spark ва Nexia автомобиллари ишлаб чиқаришдан олинган, натижада айни пайтда мижозлар фақат янги Onix модели учун шартнома қилиши мумкин.
“UzAutoSavdo” иловасига кўра, Onix учун навбат 5300та автомобилни ташкил этади. Шартномалар 2023 йил 31 декабр санасига қадар автомобил етказиб бериш шарти билан тузилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, компания 2023 йилда Cobalt ва Damas ишлаб чиқаришни ошириб, Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:26 / 16.12.2024
Тошкент вилоятидаги темирйўл кесишмасида поезд Damas’ни уриб юборди
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024