Ўзбекистон | 08:45 / 17.12.2022
9121
1 дақиқада ўқилади

«Укрэнерго» фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди

«Укрэнерго» энергетика тизимидаги фавқулодда вазият режимини бекор қилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди. 

Фото: focus

Режим Россиянинг ракета ҳужумлари натижасида Ягона энергия тизими истеъмолининг 50 фоиздан ортиғи йўқолганидан кейин бугун жорий қилинган.

Аввалроқ Россиянинг янги ўққа тутиши муносабати билан Украина кўплаб ҳудудларида фавқулодда электр таъминоти узилишларига ўтишга тўғри келганди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.

5 декабрь оқшомидаги энг кўп узилишлар Винница, Днипропетровск, Житомир, Киев, Одесса, Хмелницкий ва Черкасск вилоятларида қайд этилган. 

Бу чора энергетика тизимини барқарорлаштириш учун зарур, дея тушунтирди Украина давлати раҳбари. 

Бундан ташқари, отишма натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, дея қўшимча қилди Зеленский.

Мавзуга оид