Жамият | 16:37 / 18.12.2022
30152
1 дақиқада ўқилади

Читир-читир, пармуда, томчи – яхши сомса керакми?

Мазали, хушбўй, иссиқ, меҳр билан пиширилган сомсаларнинг ўзбек дастурхонида алоҳида ўрни бор. Меҳмондорчиликда барча таомлардан илгари дастурхонга келадиган сомсанинг яхшисини эса еб кўрмасдан билиб бўлмайди. 

Тошкент шаҳрида татиб кўриш мумкин бўлган сомсахоналар жуда кўп. Сомсанинг ўнлаб турлари мавжуд бўлиб, улар бир-биридан нафақат масаллиқлари, шакли, балки пиширишнинг ўзига хос усули билан ҳам фарқ қилади. Бундай пайтда ўзбек халқи қай даражада таом тайёрлашнинг моҳир устаси эканлигини тушунасиз.

"Oshqoshiq"нинг YouTube саҳифасидаги янги сонида читир-читир сомса, пармуда сомса, томчи сомса турлари таҳлил қилинди. Уларнинг нархи, тайёрланиш жараёни, ўзига хос жиҳатлари очиб берилди. "Oshqoshiq"нинг янги сонини ўтказиб юборманг.

Мавзуга оид