Ўзбекистон | 08:12 / 20.12.2022
9642
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Яна тўрт киши оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган.

Видеодан кадр

Ҳодиса 2022 йил 19 декабр куни соат 7:30 ларда Термиз туманида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Термиз туманида М-39 ва М-41 йўллари кесишган чорраҳада Термиз-Денов йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-3 ва Nexia-1 машиналари ўзаро тўқнашган.

Оқибатда Nexia-1 машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Nexia-1’нинг яна уч нафар йўловчиси ҳамда Nexia-3 машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ЙТҲ содир бўлишидан аввалроқ электр тармоқларидаги узилиш туфайли чорраҳадаги светофор ўчиб қолган.

Шу пайтда иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган Nexia-1 йўл белгиларига эътибор бермаган ва асосий йўлдан келаётган Nexia-3 билан тўқнашган.

Мавзуга оид