Украина билан бирдамлик: дунёдаги машҳур жойларда чироқлар ўчирилди
Кампания 10 миллион доллар йиғишни мақсад қилган. Бу пул Украина касалхоналари учун 1000 генератор сотиб олишни назарда тутади.
21 декабрь, чоршанба куни дунёнинг кўплаб шаҳарларида «An Hour For Ukraine» («Украина учун соат») акцияси бўлиб ўтди. Украина билан бирдамлик белгиси сифатида дунёнинг 60 дан ортиқ машҳур жойларида бир соат давомида чироқлар ўчирилди. Улар орасида Рим Колизейи ва Сидней опера театри, Брюсселдаги Европа парламенти ва Эдинбургдаги Шотландия парламенти биноси, Париж ва Порто шаҳар ҳокимиятлари, Рокфеллер маркази яқинидаги Нью-Йорк арчаси ва Трафалгардаги Лондоннинг асосий Рождество арчаси бор. Шунингдек, Прага, Рига, София шаҳарлари, машҳур Торонто телеминораси ҳам акцияга қўшилди.
Акцияда иштирок этишни истаган барча британияликлардан уйлари ва хонадонларидаги чироқларни бир соатга ўчириш сўралган. Лондон мэри Содиқ Хоннинг айтишича, акцияга қўшилиш орқали Буюк Британия пойтахти дунёнинг бошқа шаҳарлари қатори урушда «Украина билан бирдамлик билдирмоқчи».
«Европа Иттифоқи кенгаши биносидаги чироқлар ўчди, ёруғликни улашинг ва электр таъминотидаги узилишларга дуч келган украиналиклар билан бирдамлик кўрсатинг», деб ёзди Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Twitter'да.
Кампания Украинадаги миллий маблағ йиғиш платформаси бўлган United24 орқали 10 миллион доллар йиғишни мақсад қилган. Бу пул касалхоналар учун 1000 генератор сотиб олишга сарфланади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, украиналик шифокорлар сўнгги пайтларда Россия томонидан ўққа тутилиши натижасида мамлакат энергетика тузилмасига зарар етказилгани учун фонарчалар остида мураккаб операцияларни бажаришга мажбур бўлган.
United24 платформаси 2022 йил 2 июнь куни Украина президенти Володимир Зеленский томонидан Братиславада бўлиб ўтган GLOBSEC халқаро хавфсизлик форумида ишга туширилган. Ушбу платформа учта йўналишда хайрия тўплайди: мудофаа ва миналардан тозалаш, гуманитар ва тиббий ёрдам ва Украинани қайта тиклаш учун.
Мавзуга оид
21:42
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024