Ўзбекистон | 09:45 / 26.12.2022
5188
2 дақиқада ўқилади

Энг кўп қурилиш ишлари бажарилган ҳудуд маълум қилинди

Қайси ҳудудда энг кўп қурилиш ишлари бажарилгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида республика бўйича 115,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5,7 фоизга ошган.  

Ҳудудлар кесимида бажарилган қурилиш ишлари ҳажмида Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллади – 28,2 трлн сўм.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Тошкент вилояти – 10,4 трлн сўм;  
  • Самарқанд вилояти – 7,7 трлн сўм;  
  • Фарғона вилояти – 7,4 трлн сўм; 
  • Бухоро вилояти – 7,3 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 6,8 трлн сўм;
  • Андижон вилояти – 6 трлн сўм;
  • Наманган вилояти – 6 трлн сўм; 
  • Сурхондарё вилояти – 5,8 трлн сўм;  
  • Навоий вилояти – 5,5 трлн сўм;
  • Қорақалпоғистон Р. – 4,7 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти – 4,2 трлн сўм;
  • Жиззах вилояти – 3,1 трлн. сўм; 
  • Сирдарё вилояти – 2,6 трлн сўм.  

Мавзуга оид