Ўзбекистон | 13:08 / 26.12.2022
88434
2 дақиқада ўқилади

Тўра Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Тўра Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Тўра Боболов / Фото: Kun.uz

Ҳужжатда у бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан кетгани айтилган.

Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
 
Тўра Боболов 2019 йилдан бери ҳозирги вақтга қадар Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. 

У 2017-2019 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган.

Улуғбек Қосимов

Ўз навбатида, Улуғбек Қосимов 2021 йил феврал ойида Тошкент шаҳрининг прокурори этиб тайинланганди.

Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музработ ва Денов туманларида ҳоким бўлиб ишлаган.

У 2018 йилнинг ноябридан Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатган, 2019 йил сентябрида Фарғона вилоятига прокурор бўлганди. 

Мавзуга оид