Спорт | 12:17 / 27.12.2022
27270
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» Икром Алибоевни Жанубий Корея клубига трансфер қилди

«Пахтакор» яримҳимоячиси Икром Алибоев фаолиятини Жанубий Кореянинг «К» лигасида давом эттиради.

Ўзбекистон чемпиони 28 ёшли футболчини «Канвон» клубига трансфер қилди.

Алибоев фаолияти давомида Кореянинг «Тэджон Ситизен» ва «Сеул» клубларида, шунингдек, Тошкентнинг «Локомотив»ида ўйнаган.

Маълумот учун, «Канвон» ўтган мавсумда «К» лигада 6-ўринни эгаллаган.

Мавзуга оид