Ўзбекистон | 09:23 / 04.01.2023
17513
1 дақиқада ўқилади

Бухорода ўқув биносининг ертўла қисмида портлаш содир бўлди

Ҳозирда портлаш сабаблари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бухоро шаҳрида ўқув биносининг ертўла қисмида чақнаш содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 4 январ куни соат тахминан 00:52 ларда Бухоро шаҳри, “Олим Хўжаев” МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган, ўқув марказ сифатида фойдаланиб келинган 50/3-уйнинг ертўласида чақнаш содир бўлган. Бунинг оқибатида ертўладаги 3 дона эшик ромлар жойидан силжиган ва 70 кв.м майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган.

Чақнаш оқибатида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ.       Ҳозирда чақнаш сабаблари аниқланмоқда.

Олдинроқ Бухорода қурилаётган 7 қаватли уйнинг 7-қаватида бетон плиталар қулаб тушганди.  

Мавзуга оид