Ўзбекистон | 13:04 / 05.01.2023
18440
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда Россия фуқароси қор кўчкиси оқибатида ҳалок бўлди

Бўстонлиқ тумани Чимён тоғолди ҳудудида Россия фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда. 

2023 йил 4 январь куни соат 13:20 ларда Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ ёнбағирларига дам олиш ва чанғи учиш мақсадида чиққан 61 ёшли Россия фуқароси қор кўчкиси хавфи тўғрисидаги огоҳлантиришларга қарамай, тақиқланган ҳудудда чанғи учиб, қор кўчкиси хавфини юзага келтирган ва қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлган.

Тошкент вилояти ФВБ Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси Чимён қутқарув отряди қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб борган. Олиб борилган қидирув ишлари давомида чанғи учувчисининг жасади қор уюмлари остидан чиқариб олинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча дам олувчилардан техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни, тақиқланган ҳудудларда чанғи учмасликни ва эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраган.

Мавзуга оид