Жамият | 18:07 / 08.01.2023
31233
2 дақиқада ўқилади

Наманганда 8 ёшли бола вафот этди

ФВБнинг ишора қилишича, ўлимга ис гази сабаб бўлиши мумкин.

Фото: Наманган вилояти ФВБ

Наманган вилоятининг Чуст туманида 8 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 январь куни соат 11:22 да Чуст тумани тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотига асосан Чуст тумани «Ёрқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ота-онаси қарамоғида яшаган 2014 йилда туғилган бола ва унинг 2019 йилда туғилган укаси соғлиғи ёмонлашгани сабабли уйидан туман тиббиёт ходимлари томонидан шифохонага олиб келинган.

2014 йилда туғилган болага туман тиббиёт бирлашмасида биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган.

Айни пайтда ўлим сабаби аниқланмоқда. Якуний хулоса суд-тиббий экспертизаси хулосасидан сўнг берилади.

Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар хонадонингизни иситиш мақсадида газ, электр, кўмир, ўтин ва бошқа ёқилғилардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг», дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ Наманганда «Док-1 Макс» препаратини қабул қилган 3 ёшли бола вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид