Жамият | 11:47 / 10.01.2023
39498
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда шифокор дўппосланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида икки нафар шахс шифокорлардан бирини уриб тан жароҳати етказган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 9 январ куни 14:30 ларда Бойсун туман тиббиёт бирлашмасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, икки нафар шахс Бойсун ТТБда шифокор вазифасида ишловчи Ф.Ж. ни уриб, тан жароҳати етказган ва жабрланувчи ерга йиқилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, улар ўртасида шахсий масала юзасидан тортишув келиб чиққан. Оқибатда келишмовчилик жанжалга айланиб, шифокор олган тан жароҳати туфайли ҳушини йўқотган.

Сўнг жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига бурун суягининг ёпиқ синиши, ўнг кўз олмаси контузияси, ўнг юқори жағ жароҳати ташхиси билан ётқизилган.

Ҳозир шифокорнинг аҳволи ўрта оғир. Даво муолажалари белгиланган стандартлар асосида олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 10 январь куни Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Ш.Ҳ. ва Ш.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-модда 2-қисмининг «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Денов тумани сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси калтакланганди.

Мавзуга оид