Манба: Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди
ДХХ ва Бош прокуратурага унинг фаолиятини текшириш бўйича топшириқ берилганди.
Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганида тўхтатилди. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Манбанинг аниқлик киритишича, собиқ ҳоким бугун тонгда шаҳардан ўз оиласи билан чиқиб кетишга уринганида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ортиқхўжаев 15 январ куни президент раҳбарлигидаги штаб йиғилишида қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун ишдан олинган.
16 январ куни президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда ДХХ ва Бош прокуратурага лавозимидан озод этилганларнинг фаолиятини текшириш бўйича топшириқ берилди.
Президент унинг ишдан олиниши ҳақида гапириб, бунга «қуруқ гап билан, ёлғон «сводка» билан пастга тушмагани» сабаб бўлганини айтган ва уни «ноинсоф, оёғи ердан узилган» деб атаган.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024