Жаҳон | 21:42 / 18.01.2023
10470
2 дақиқада ўқилади

Amazon яна дунёдаги энг қиммат брендга айланди 

Жефф Безоснинг электрон тижорат компанияси Apple’ни иккинчи ўринга тушириб юборди. 

Фото: Getty Images

Brand Finance консалтинг компаниясининг янги ҳисоботига кўра, Amazon яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринга чиқди ва Apple'ни иккинчи ўринга туширди. 

Жефф Безоснинг компанияси бир йилда 51 миллиард доллар қийматини йўқотганига қарамай, ҳамон устуворлигини сақлаб турибди. Amazon компаниясининг ҳозирги қиймати 299,3 млрд долларга баҳоланган. 

Apple бренди қиймати 16 фоизга тушиб, 297,5 миллиард долларни ташкил қилди. 

Учинчи ўринда Google (281,4 миллиард доллар), кейинги ўринларда Microsoft (191,6 миллиард доллар) ва Walmart (113,8 миллиард доллар) жойлашган. 

Brand Finance рўйхатидаги 500 та бренд ичида Америка компаниялари кўпчиликни ташкил қилади – 201 та. Шунингдек, Хитой 71 та, Япония 32 та, Франция 31 та, Британия 25 та ва Германия 24 та компанияга эга. 

Дунёнинг энг қиммат брендлари (млрд $):

299,3 – Amazon (АҚШ), чакана савдо

297,5 – Apple (АҚШ), чакана савдо

281, 4 – Google (АҚШ), медиа

191,6 – Microsoft (АҚШ), технологиялар

113,8 – Walmart (АҚШ), чакана савдо

99,7 – Samsung (Жанубий Корея), технологиялар

69,5 – ICBC (Хитой), банклар

67,4 – Verizon (АҚШ), телекоммуникациялар

66,2 – Tesla (АҚШ), автомобилсозлик

65,7 – TikTok (Хитой), медиа. 

Мавзуга оид