Ўзбекистон | 14:55 / 20.01.2023
18679
1 дақиқада ўқилади

2010 йилгача олинган "права"ни янгисига алмаштириш охирги муддати — 31 март

Фото: KUN.UZ

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эски намунадаги гувоҳномаларни янги намунага алмаштириш муддатлари тўғрисида эслатма билан чиқди.

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

  • 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
  • 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
  • 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Мавзуга оид