Ўзбекистон | 12:58 / 20.01.2023
11585
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда қарийб 50 мингта никоҳдан ажрашиш ҳолати қайд этилди

2022 йилда Ўзбекистонда 48 734 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажрашишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган.  

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажрашиш ҳолатлари сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилди – 5901 та.

Ундан кейинги ўринлардан ажрашиш ҳолатлари сони мос равишда 5445 та ҳамда 5098 тани ташкил этган Фарғона вилояти ва Тошкент вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Андижон вилояти – 5019 та;  
  • Самарқанд вилояти – 4907 та;  
  • Наманган вилояти – 4394 та;   
  • Қашқадарё вилояти – 3472 та; 
  • Сурхондарё вилояти – 2810 та;  
  • Бухоро вилояти – 2561 та;  
  • Хоразм вилояти – 2138 та;  
  • Қорақалпоғистон Р. – 2067 та;   
  • Сирдарё вилояти – 1764 та; 
  • Жиззах вилояти – 1728 та;   
  • Навоий вилояти – 1430 та.   

Мавзуга оид