Ўзбекистон | 10:52 / 24.01.2023
122303
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна совиб кетиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

23 январ куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги йиғилишида Гидрометеорология хизмати томонидан 23-27-январ кунлари республиканинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва ҳаво ҳарорати жойларда кечаси -5...-18 даража совуши прогноз қилинаётгани айтилган.

Йиғилишда ўтган 15 кун давомида амалга оширилган тадбирларни янада кучайтирган ҳолда штаблар фаолиятини давом эттириш топширилган.

Бундан олдинроқ «Ўзгидромет» иш ҳафтаси охиригача совуқ ҳаво массаси таъсири сақланиб туриши, республика бўйича ёғингарчилик кутилмаслиги, фақат 25 январ куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, январ ойининг биринчи ярмида Ўзбекистонда аномал совуқ кузатилди. Натижада, республика бўйлаб электр энергияси ва табиий газ таъминотида жиддий муаммолар юзага келди.

Мавзуга оид