Спорт | 16:56 / 27.01.2023
33540
2 дақиқада ўқилади

“Фатиҳ”ни фатҳ этган Отабек ёхуд Туркия Суперлигасидаги илк ўзбек

Ўзбекистонлик футболчилар хориж клубларида ўйнаши ноодатий ҳол эмас. Сара футболчиларимиз бизни бунга кўниктириб қўйишди. Кимдир Италияда ўйнаяпти, баъзилари Россияда голлар уряпти, яна бошқаси Роналду билан жамоадош, Жануби-шарқий Осиёдагиларнинг-ку саноғи анча. Легионерларимиз орасида айримлари ўзи борган чемпионатда Ўзбекистон ва ўзбек футболчилари учун Колумб ёки Магеллан каби: илк бор иштирок этиб, кашшоф вазифасини бажармоқдалар. Айнан шундайлардан бири Отабек Шукуров.

Отабек Туркия Суперлигасидаги илк футболчимиз. Биринчи гол урган ўзбек ва ўз клуби таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга футболчимиз. Бунинг сабаби оддий - меҳнат ва камтарлик. Ватандошимиз италиялик маэстро Андреа Пирлонинг ишончини қозонди ва жамоа марказидаги асосий футболчига айлана олди. 

Отабек Туркия суперлигасидаги илк ўзбекистонлик футболчи бўлгани учун у ҳақда кичик кўрсатув тайёрлаш фикри туғилди. Ўйинлари ва голларини-ку имкон қадар кўриб, билиб, эшитиб юрибмиз, хўш, яқинроқ ҳам билсак қалай бўларкин? Бу фикр бизни Истанбулга етаклади. Ушбу кўрсатувни биз шартли равишда "Отабек Шукуровнинг бир куни", деб номладик.

Мавзуга оид