Ўзбекистон | 17:35 / 31.01.2023
9847
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

Заҳарланиш уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида содир бўлган.

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилоятида 5 киши овқатдан заҳарланган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси матбуот котиби хабар бермоқда.

Ҳодиса 2023 йилнинг 6 январь куни Қўшрабод туманида содир бўлган. 5 киши овқатдан заҳарланган. Улардан икки нафари вафот этган.

Қайд этилишича, овқатдан заҳарланиш уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида содир бўлган.

«Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўрайди», дейилади хабарда.

Мавзуга оид