Жамият | 20:09 / 10.02.2023
22471
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда уч эгизак туғилди 

Маматқуловлар оиласида уч нафар ўғил дунёга келди. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Янги авлод маҳалласида истиқомат қилувчи Иродахон ва Аббосжон Маматқуловлар оиласида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Гулистон шаҳри тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида туғилган гўдакларнинг учаласи ҳам ўғил. Каттасининг вазни 2,63 кг, ўртанчасиники 2,87 кг ва кичигининг вазни 2,7 кг. 

«Чақалоқларнинг ҳам, онанинг ҳам саломатлиги яхши. Улар туғуруқ бўлими акушер-гинекологлари назоратида», дейилади хабарда.

Мавзуга оид