Ўзбекистон | 08:33 / 15.02.2023
13461
1 дақиқада ўқилади

Банк ҳисобрақамларини очиш тартиби ўзгарди

Марказий банк бошқарувининг “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Йўриқномага мувофиқ:

  • таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда ЯТТларга банк ҳисобварақларини 2023 йил 1 майдан бошлаб, давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида ҳам, фаолияти давомида ҳам банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишга рухсат;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга факсимил имзодан фойдаланишга рухсат;
  • ҳисобварақни очиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон сақлаш имконияти бўлганда, қоғозда сақламаслик ҳуқуқи берилмоқда;
  • барча жисмоний шахсларга ягона идентификатор – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР) асосида ҳисобварақ очилиши белгиланмоқда.

Мавзуга оид