Жамият | 10:34 / 19.02.2023
14467
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 12 феврал куни банкоматни тунамоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИBB ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, шаҳар ҳудудига тунги хизматга жалб этилган ППХ ходимлари томонидан «Ойдин» маҳалласидаги банкоматни 1990 йилда туғилган фуқаро Б.Й. ўткир тиғли жисм билан бузиб, пулларни олишга уринганда далилий ашё билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Олмалиқ шаҳри ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024