Ўзбекистон Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборди
Ёрдам ҳажми 50 тоннага яқин.
Бугун, 21 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Сурия Араб Республикасининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар бермоқда.
50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, одёл ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.
Инсонпарварлик юки ёрдами кўринишидаги ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни самолёт орқали Ўзбекистондан Сурияга Фавқулодда вазиятлар, Транспорт вазирликларининг масъул ходимлари етказиб беришади.
- Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Туркия жануби-шарқида рўй берган 7,8 ва 7,4 балли зилзилалар қўшни Сурия шимоли-ғарбидаги ҳудудларга ҳам катта талафот етказди. Бу ҳудудда 6 мингга яқин киши ўлими тасдиқланган, аммо бу якуний рақамлар эмас.
- 20 феврал куни кечқурун Туркия жанубида 6,4 ва 5,8 балли навбатдаги ер силкинишлари рўй берди ва яна Сурия шимолидаги ҳудудлар бундан зарар кўрди.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
17:10 / 23.12.2024
Башар Асаднинг рафиқаси ажрашишга ариза берди — Haberturk
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
19:06 / 22.12.2024