Ўзбекистон | 11:52 / 28.02.2023
28255
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат аппаратининг айрим ходимлари лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра бир қатор ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Улар:

Шарифбек Ҳасанов - Вазирлар Маҳкамаси Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан;

Икром Сарибоев - Вазирлар Маҳкамаси Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясининг Маданий мерос объектларини сақлаш ва асрашга доир ишларни назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан;

Эрмат Аширбаев - Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан.

Бундан олдин ҳам Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси янгидан тасдиқланганлиги ҳамда бошқа ишга ўтишлари муносабати билан айрим ходимлар лавозимидан озод қилинганди.

Улар: Нодир Қосимов - Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимининг мудири лавозимидан; Азамат Отеулиев - Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири лавозимидан; Дониёр Эрматов -  Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси мудири лавозимидан.

Мавзуга оид