«Росатом» Тошкент электр энергияси тизимидаги ишларга жалб қилиниши мумкин
27 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов «Росатом» корпорациясининг Энергия самарадорлиги ва инфратузилма ечимлари бўйича лойиҳа бюроси директори Юрий Мишин билан учрашди.
Ўзаро мулоқот давомида пойтахтда электр ва иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш, тизимда жиддий узилишлар бўлишининг олдини олиш, умуман, коммунал ифратузилмани модернизация қилиш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.
Бахтиёр Раҳмонов бугунги кунда пойтахт электр энергияси тизимидаги вазиятга эътибор қаратиб, режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Бу йўналишдаги тадбирларда «Росатом» билан истиқболли ҳамкорлик бўйича таклиф билдирди.
Юрий Мишин бу борада тизим ташкилотларида инвентаризация ўтказиш, иш жараёнига замонавий техника ва технологияларни татбиқ этиш самарали эканлигини айтиб, бунда икки томон мутахассисларининг ҳамкорликдаги иши орқали ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлади ва тез орада бу масалада зарур мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи Тошкентга келишини қўшимча қилди.
Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболларини кўриб чиқишди.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024