Жамият | 11:46 / 02.03.2023
13623
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда интернет клубда юз берган жанжал оқибатида бир киши жароҳат олди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой туманида оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда Яккасарой туманидаги интернет клубларидан бирида, 2002 йилда туғилган А.Б. ва таниши 2002 йилда туғилган М.А. ўзаро гап талашиб қолганлиги сабабли улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада фуқаро М.А. тан жароҳати олиб, касалхонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

“Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган хабарларни тарқатмасликларини, аҳоли орасида асосланмаган шов-шув кўтармасликларини сўраб қоламиз”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид