Шольц Вашингтонда: Биз Украина учун эркинлик ва тинчликни хоҳлаймиз
Германия канцлери Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан бери илк бор Вашингтонга ташриф буюрди. Шольц ва Байден Оқ уйда Киевни қўллаб-қувватлаш борасида музокара ўтказдилар.
АҚШ президенти Жо Байден ва Германия канцлери Олаф Шольц 3 март, жума куни Оқ уйда урушда Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича музокара ўтказди.
Америка раҳбари Германия Вазирлар Маҳкамаси раҳбарини Овал кабинетда қабул қилди. «Мен жуда яхши ҳамкорлигимизни жуда қадрлайман», деди Шольц Байденга инглиз тилида.
Америка маъмурияти раҳбари, ўз навбатида, Германия канцлерига «кучли ва барқарор раҳбарияти» учун миннатдорчилик билдирди. «Буни чин дилдан айтаман. Бу катта ўзгариш бўлди» деди Байден ва Германия Украинага ҳал қилувчи ҳарбий ва маънавий ёрдам берганини қўшимча қилди.
«Таъкидлаб ўтмоқчиманки, ҳарбий ёрдамдан ташқари, сиз украиналикларга кўрсатган маънавий ёрдамингиз ҳам катта аҳамиятга эга эди», - деди Америка раҳбари. Уларнинг 2022 йил февраль ойи бошида бўлиб ўтган аввалги учрашуви чоғида «Россия Украина билан чегарада ўз қўшинларини тўплаганди», деб эслади Байден. Ғарб жавоб беришни ваъда қилди ва «биз биргаликда бу ваъдани бажардик», деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.
Шольцнинг сўзларига кўра, Украинага «биз уни қанча вақт керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлашда давом этамиз» деган сигнал юбориш муҳим.
АҚШга ташрифи чоғида Германия канцлери немис ва инглиз тилларида Twitter'да шундай деб ёзди: «Етакчилигингиз ва дўстлигингиз учун ташаккур, Жо! Вашингтонга яна бир бор қайтганимдан хурсандман. Трансатлантик координациямиз ҳар доимгидек кучли ва қатъий. Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз, биз Украина учун эркинлик ва тинчликни хоҳлаймиз».
Мавзуга оид
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
23:11 / 21.12.2024