Ҳуқуқ ҳимоячилари Беларусда мерганлар ҳибсга олинаётгани ҳақида хабар берди
«Весна» инсон ҳуқуқлари маркази маълумотларига кўра, Беларусда қўлга олинганлар орасида ўқ отиш бўйича чемпионат иштирокчилари ҳам бор. Тахминларга кўра, ҳибсга олишлар Мачулишчи аэродромидаги портлашлар билан боғлиқ. Лукашенко диверсия фактини тасдиқлади.
Беларус ҳуқуқ ҳимоячилари Минскда мерган спортчилар ҳибсга олинганидан хабар топишди. 7 март, сешанба куни «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази хабар берганидек, ҳибсга олинганлар орасида ўқ отиш бўйича бир қанча республика чемпионатлари иштирокчиси ҳам бор. Ҳибсга олиш сабаби номаълум, бироқ яқинларининг фикрича, бу Мачулишчидаги қўпорувчилик билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «Весна» Telegram-канали.
«Наша Нива» нашрига кўра, бир неча кун ичида Беларус давлат хавфсизлик идоралари ўнлаб мерганлар клублари вакилларини, страйкболчиларни ҳибсга олишган, улар «Якутик» лақабли одам билан «таниш экани бўйича сўроқ қилинмоқда». «Биз оммавий рейдлар тафсилотларини билмаймиз. Сигналлар бир-бирига зид ва ҳеч қандай тафсилотларсиз келмоқда», - дея қайд этади «Наша Нива». Шу билан бирга, нашр ҳибсга олинганларнинг бир қисми КГБдан бир неча кундан сўнг маълумотни ошкор этмаслик ҳақидаги тушунтириш хати асосида озод қилинганидан хабар топди.
Беларус раҳбари Александр Лукашенко 7 март куни давлат мукофотларини топшириш маросимида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Мачулишчи аэродромида Россиянинг А-50 разведка самолётини портлатишда гумон қилиб, 20 дан ортиқ одамни қўлга олганини маълум қилди. Лукашенконинг сўзларига кўра, Минск яқинидаги Боровляни қишлоғи ёнида қўлга олинган асосий гумондор Россия ва Украина фуқаролигига эга, Қримда яшаган, Кривой Роҳ шаҳрида туғилган, «Украина махсус хизматлари томонидан ёлланган». Лукашенконинг таъкидлашича, қўпорувчиликни махсус тайёргарликдан ўтган ва энг янги технологиялар билан жиҳозланган украиналик «террорчи» амалга оширган.
Мавзуга оид
15:04 / 24.12.2024
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
18:53 / 10.12.2024
Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
17:21 / 09.12.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
19:40 / 06.12.2024