Фан-техника | 20:35 / 09.03.2023
86253
1 дақиқада ўқилади

3D принтерда босилган биринчи ракета парвози кечиктирилди 

85 фоиз қисми 3D принтерда чоп этилган Terran 1 ракетасининг дастлабки парвози техник сабабларга кўра кечиктирилди. 

Фото: Trevor Mahlmann / Relativity Space

Ракета 8 март куни Флорида штатидаги Канаверал бурнида жойлашган майдондан учирилиши керак эди. Биринчи синов парвози юксиз амалга оширилиши лозим эди. Аммо парвоз 11 март кунига қолдирилди. 

Ракетанинг техник имкониятлари 1250 кг юкни Ернинг пастки орбитасига олиб чиқиш имконини беради. Бундай ракетада ёқилғи сифатида метан ва суюқ кислород ишлатилади. Terran 1 ракетасининг биринчи ва иккинчи босқичларининг двигателлари 3D технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. 

Terran 1 асосчиси Relativity Space компанияси шундай ракетанинг оғирроқ версияси - оғирлиги 20 тоннагача бўлган юкни орбитага олиб чиқишга қодир бўлган, қайта фойдаланиш мумкин бўлган Terran Р лойиҳасини ҳам ишлаб чиқмоқда. Ракета қисмларининг 95 фоизи 3D технологиялари ёрдамида ясалиши режалаштирилган. Бундай ракетанинг илк парвози 2024 йилда амалга ошиши мумкин. 

Мавзуга оид