Спорт | 15:58 / 11.03.2023
21278
1 дақиқада ўқилади

Чусовитина жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

Фото: Olympic.uz

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган жаҳон кубогининг учинчи босқичини медал билан якунлади. У таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Икки уриниш натижасига кўра, Оксана Чусовитинанинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13.433 балл билан баҳоланди. У фақатгина франциялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади. 

Шу тариқа, спортчи қаторасига учинчи бор жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалига сазовор бўлган эди.

Таяниб сакраш, аёллар:

  • Колин Деваллар (Франция) – 13.683;
  • Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433;
  • Линмин Ю (Хитой) – 13.383.

Мавзуга оид