Ўзбекистон | 21:00 / 11.03.2023
66340
3 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»га янги раҳбар тайинланди 

Баҳодиржон Сиддиқов яна бу лавозимга қайтди. 

Баҳодиржон Сиддиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олмалиқ кон-металлургия комбинатидаги манба Kun.uz'га хабар бермоқда. Айни маълумотни Davletovuz канали манбаси ҳам тасдиқлаган.

Баҳодиржон Сиддиқов2017−2018 йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари бўлган, 2019 йил февралидан 2020 йил январигача «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилганди.

Сўнгги вақтларда у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган. Gazeta.uz нашри эътибор қаратишича, феврал ойи бошида у Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Россиянинг «Газпром» компанияси раҳбари билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон делегацияси таркибида бўлган эди.

Баҳодиржон Сиддиқовнинг меҳнат фаолияти

  • 1999–2000 – «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ техник ходими;
  • 2001–2004 – «ЎзЛИТИнефтгаз» МХК муҳандис-конструктор, кичик илмий ходим;
  • 2004–2006 – 1-тоифали муҳандис ва «ЎзЛИТИнефтгаз» бўлими бошлиғи в.б;
  • 2006–2007 йилларда – «Ўзтяжнефтгазхимпроект» Давлат лойиҳа институти лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини баҳолаш бўлими бошлиғи;
  • 2007–2009 – Иқтисодиёт вазирлиги ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
  • 2009–2010 йилларда – «Ўзбекнефтгаз» қошидаги «Нефтегазинвест» ДК директори;
  • 2010–2011 йилларда – Uzbekistan GTL ҚК корпоратив масалалар бўйича директор ўринбосари;
  • 2011–2012 – Uzbekistan GT ҚКнинг корпоратив масалалар бўйича директори;
  • 2012–2016 йиллар – Uzbekistan GT ҚКда молия директори;
  • 2016–2017-йилларда «Ўзбекнефтгаз» прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи – «Нефтегазинвест» МЧЖ директори;
  • 2017–2017 йилларда – «Ўзбекнефтгаз» АЖ истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи – «Нефтгазинвест» директори;
  • 2017–2018 йилларда – «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари;
  • 2018–2019-йилларда – Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи.

«Ўзбекнефтгаз»га 2020 йил январидан буён Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлик қилаётганди.

2022 йил декабрида энергия таъминотидаги камчиликлар учун бошқа масъуллар қатори Абдуллаев ҳам ҳайфсан олганди.

2023 йил март ойи бошида имзоланган президент қарорига асосан, 31 та йирик давлат корхонаси, хусусан «Ўзбекнефтгаз»нинг давлат акция пакетлари бўйича акциядорлик функцияси Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилган эди.

Мавзуга оид