Жаҳон | 16:48 / 24.03.2023
12179
5 дақиқада ўқилади

Кучли ёғингарчилик ва қурғоқчиликка юз тутаётган дунё – фотожамланма

Ҳозирда дунё аҳолисининг 3,6 миллиарди сув танқислигидан азият чекади. Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб бу кўрсаткич 5 млрд нафардан ошади: Ер шаридаги 60 фоиздан кўпроқ инсон мана шу муаммо билан юзлашади.

Шуларнинг олдини олиш, тоза сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва сақлаб қолиш муҳимлигини одамларга тушунтириш, турли лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳар йили 22 март санаси “Бутунжаҳон сув ресурслари” куни сифатида нишонлаб келинади.

Умумжаҳон сув ресурслари кунини ўтказиш ғояси илк бор 1992 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган БМТнинг атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича конференциясида (UNCED) берилган.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 22 февралдаги қарори билан 22 март Умумжаҳон сув ресурслари куни деб эълон қилинган. БМТнинг Атроф-муҳит ва тараққиёт конференциясининг тавсияларига асосан бу кун 1993 йилдан буён нишонлаб келинади.

Бу кун аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш бўйича тегишли чоралар қабул қилинишида ташаббус кўрсатиш ҳамда сув ресурсларини сақлаб қолиш қанчалик муҳимлигини одамларга яна қайта эслатиш мақсадида нишонланади.

Сана муносабати билан Reuters нашри дунё мамлакатларининг сув билан боғлиқ ҳолатни кўрсатувчи фоторепортаж эълон қилди.

Бир неча кунлик ёмғирлар сабаб юзага келган сув тошқинлари натижасида автомобилнинг ярми кўриниб турган иденфикация рақами/ АҚШ, Калифорния, Пажаро / 14 март 2023 йил / Фото: Reuters/ Карлос Баррия
Кобулдаги қор қоплаган кўчадан бўш сув идишларини кўтариб кетаётган афғон қизи / Афғонистон, Кобул / 26 январ 2023 йил / Фото: Reuters / Али Хара
Каталонияда қурғоқчилик сабаб ичимлик суви захираси 1990 йилдан бери энг паст даражага тушиб кетди, балиқчилар бунинг оқибатида Сау сув омборидаги балиқларни йиғиб олмоқда / Испания, Каталония, Вик шаҳри /15 март 2023 йил / Фото: Reuters/ Начо Доче
Прайя-ду-Норти пляжи тўлқинларида сузаётган сёрфер / Португалия, Назаре 28 феврал 2023 йил / Фото: Reuters / Педро Нунес

Франция бу йил рекорд даражадаги қуруқ қишни бошидан ўтказди, эндиликда одамлар ёзда қурғоқчилик ва сув танқислиги муаммоси юзага келишидан хавфсирамоқда.

Луара дарёсининг қумли қирғоғи ва ундан ўтган кўприк манзараси / Франция, Монжан-Сюр-Луар / 2 март 2023 йил / Фото: Reuters/ Стефан Мае
Дрина дарёсида сузаётган тонналаб чиқиндилар / Босния ва Герцоговина, Вишеград шаҳри / 21 январ 2023 йил / Фото: Reuters / Дадо Рувич
Куч қишлоғидаги кучли ёмғирдан сўнг сув тошган ерда имо-ишора қилаётган эркак / Албания, Шкодра / 21 ноябр 2022 йил / Фото: Reuters / Флорион Гога
 Aл-Амарада юзага келаётган қурғоқчилик даврида қақшаган ери бўйлаб кетаётган ироқлик фермерлар / Ироқ, Амар / 1 март 2023 йил / Фото: Reuters / Эссам ал-Судани
Дажла ва Фрот дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўладиган Шатт ал-Араб дарёси қирғоғидаги қайиқлар / Ироқ, Басра / 17 январ 2023 йил / Фото: Reuters / Таёр Ал-Судани
Севандаги лагердан паноҳ топган оиланинг қизи атроф ҳудудлардаги сел сувларидани идишга тўлдириб олиб келмоқда / Покистон, Севан / 30 сентябр 2022 йил / Фото: Reuters / Ахтар Сумро
Канагава префектурасидаги Оисо шаҳрида ибодатчилар океанга тинчлик ва янги йилда омад келишини тилаш учун “Микоси” (ибодатхонанинг кичрайтирилгани)ни сувда олиб юришмоқда / Япония, Токио / 1 январ 2023 йил / Фото: Reuters / Ким Кюнг Хун
Франция мисли кўрилмаган қурғоқчиликни бошидан ўтказмоқда, қурғоқчилик оқибатида ҳовузда ўлиб қолган илонбалиқ ва балиқ / Франция, Вилленеуве-эн-Ретз коммунаси / 8 август 2022 йил / Фото: Reuters / Стефан Мае
Кузги барглар фони… Глобочица кўли қирғоғида турган балиқчи / Шимолий Македония / 30 октябр 2022 йил / Фото: Reuters / Огнен Теофиловский
Дахшур қишлоғидаги қуриб қолган сув каналида чиқиндилар устида турган ва унинг устидан учиб ўтаётган оқ қўтонлар / Мисрнинг шимолидаги Дахшур қишлоғи / 4 октябр 2022 йил / Фото: Reuters / Амр Абдуллаҳ Далш
Бахтсиз ёмғирли мавсумлар туфайли қурғоқчилик авж олаётган Туркана ва ҳудуддаги чорвадорлар жамоасидан бўлган Тина Экиро. У Лоёро қишлоғидаги қуриган дарё тубида қазилган очиқ қудуқдан қўйларини суғормоқда / Кения, Туркана / 28 сентябр 2022 йил / Фото: Reuters /Томас Мукоя
Поянг кўлининг қуруқ текисликлардан оқиб ўтаётган ирмоқлари, минтақа қурғоқчиликни бошдан кечираётгани сабабли сув сатҳи рекорд даражада пастлаб кетган / Хитой, Нанчанг, Цзянсу провинцияси / 28 август 2022 йил / Фото: Reuters / Томас Питер
Маълум қисми Поянг кўли остида бўлган, аммо Лушандаги қурғоқчиликдан сўнг бўй кўрсатиб турган Лоуингдин оролидаги будда иншооти / Хитой, Цзянсу провинцияси / 24 август 2022 йил / Фото: Reuters / Томас Питер  

Мавзуга оид