Шимолий Македония Киевга 12 та Ми-24 вертолётини бермоқчи
Шимолий Македония ҳукумати Украинага 12 та Ми-24 вертолётларини топширишни таклиф қилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Славянка Петровская Alsat телеканали эфирида гапириб ўтди.
Унинг аниқлик киритишича, Шимолий Македония Бош штаби бу фойдаланишдан олиб қўйилган вертолётларни Киевга топшириш бўйича келишиб олган ҳамда бу масала 29 март, чоршанба кунги ҳукумат мажлисига тақдим этилади.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Шимолий Македониядаги ҳамкасби Буяр Усмоний билан биргаликда Ҳаагадаги Халқаро суд (ХЖС) томонидан Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун чиқарилган ордерни қўллаб-қувватлаган.
«Ҳеч ким Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомидан, халқаро ҳуманитар ҳуқуқдан устун эмас, ҳеч ким жазосиз уруш жиноятларини, инсониятга қарши жиноятларни содир эта олмайди», деди Бербок Скопьега ташрифи чоғида. «Шунинг учун биз ҳозир ҳибсга олиш ордери бўйича Халқаро жиноий судни қўллаб-қувватламоқдамиз», дея қўшимча қилди у. Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц ҳам худди шундай баёнот берган эди. «Ҳеч ким ҳуқуқ ва қонундан устун туролмайди», деди у.
Мавзуга оид
13:14
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
08:08
Киев РФнинг музлатилган активларидан миллиард доллар олди
10:30 / 24.12.2024
Германия Киевга кенг қамровли янги қуроллар пакетини тақдим этади
14:32 / 20.12.2024