Ўзбекистон | 18:09 / 01.04.2023
18243
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилоятида икки туманга янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди.

Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бобурбек Эгамов

Тайинловга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Шунингдек, халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилди. Султанов Ғайратжон Пўлатович Урганч тумани ҳокими қилиб тайинланди.

Ғайратжон Султанов

Тайинловга қадар у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ҳар иккала туман сессиясида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этди.

Мавзуга оид