Сирдарёда ўзганинг 5 сотих ерини сотишга уринган шахс ушланди
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ноқонуний равишда ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда С.Х. исмли шахс фуқаро Ў.А.нинг ишончига кириб, «Баҳор» МФЙдаги бошқа бир фуқаронинг 10 сотихли деҳқон хўжалиги ер майдонининг 5 сотихини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У «хизмати эвазига» 7,4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024