Маскнинг компанияси сайёралараро космик кемани учиришга рухсат олди
Starship кемаси Ой ва Марсга учиш учун мўлжалланган.
Илон Маскнинг SpaceX космик компанияси Starship сайёралараро космик кемасини учиришга рухсат олди. Бу ҳозиргача қурилган энг қудратли ракета бўлиб, у ер орбитасидан ташқарига, Ой ва Марсга учиш учун мўлжалланган. Синов парвози доирасида Starship Ер атрофида бир марта айланади ва Тинч океанига қўнади.
SpaceX дастлабки парвоз 17 апрель куни Техаснинг Бока-Чика шаҳридаги Starbase учиш майдончасида амалга оширилишини тасдиқлади.
SpaceX веб-сайтига кўра, Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг баланд космик кема бўлиб, 150 тоннагача юкни кўтаришга қодир. Ракета тизими икки қисмдан иборат: 33 двигателли Super Heavy ракетаси ва Starship кемаси.
Синов парвози доирасида Starship 240 км дан ортиқ масофага кўтарилади ва Ер атрофида тўлиқ бўлмаган айланишни амалга оширади. Шундан сўнг у Ҳавайи яқинидаги Тинч океанига қўнади. Super Heavy ҳавога кўтарилганидан саккиз дақиқа ўтгач, ажралиб кетади ва Техас қирғоқларидан 30 км узоқликда Мексика кўрфазига қулаб тушади.
Starship Ер орбитасидан ташқарига, Ой ва Марсга учиш учун мўлжалланган. SpaceX синов парвозини амалга ошириш учун рухсатномани бир йилдан ортиқ кутди.
2020 йилда Маск SpaceX 2026 йилгача одамларни Марсга етказишини ваъда берган эди.
Мавзуга оид
22:21 / 17.12.2024
SpaceX ракетаси янги авлод GPS сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
20:07 / 16.12.2024
WSJ: Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведка топшириғи билан космосга нималар жўнатаётганини билмайди
22:55 / 11.12.2024
Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
17:25 / 03.12.2024