Алексей Навалнийга нисбатан терроризм бўйича иш очилди
Янги «терроризм» бўйича иш октябр ойида мухолифат етакчисига қарши очилган экстремизм ишидан алоҳида ажратиб олинган. Навалний, шунингдек, аввалги жазо муддатини ўтаб бўлгач, дарҳол ЖИЗОга қайта жойлаштирилганини айтди.
Владимир вилоятидаги «ИК-2»да муддатини ўтаётган таниқли россиялик мухолифатчи Алексей Навалний унга қарши терроризм моддаси бўйича янги жиноий иш очилганини айтди. «Терговчи менга терроризм бўйича янги иш қўзғатилганини ва бу борада ҳарбий суд ҳукм чиқаришини айтди», — дея Навалнийнинг 26 апрель, чоршанба куни сўзларидан иқтибос келтирган Россия ОАВ.
Хабар қилинишича, янги иш Навалнийга қарши 2022 йил октябрида очилган экстремизм ишидан алоҳида ажратиб олинган. 26 апрель куни Москванинг Басманний суди терговнинг Навалнийнинг ушбу иш бўйича материаллар билан танишиш вақтини чеклаш ҳақидаги илтимосномасини кўриб чиқди. Тергов қўмитаси вакилининг илтимосига кўра мажлис ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда.
«Ушбу жараённи ёпишга уриниш менинг иш материалларидан фойдаланишимни ноқонуний чеклаш ва бу ҳақда ҳеч ким билмаслигига ишонч ҳосил қилишга уринишдир», — деди виде-оалоқа орқали мажлисда иштирок этган Алексей Навалний.
Навалний ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида яна жазо камерасига жойлаштирилганини, бу сафар аввалги жазо муддатини ўтаб бўлгач, дарҳол ЖИЗОга олиб кетилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:34 / 11.12.2024
Навалний ва унинг адвокатлари колонияда яширин камера билан видеога олинган
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
21:37 / 12.11.2024
Португалияда Алексей Навалний мемориали очилди. У Россия элчихонаси яқинида жойлашган
14:10 / 14.10.2024