Ўзбекистон | 14:42 / 26.04.2023
10011
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги қурилаётган 25 қаватли бинода ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрида янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.

Видеодан кадр

Бугун, 26 апрель куни соат 13:58 да Шайхонтоҳур туманидаги янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:10 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид