Брянск областида яна темирйўл портлатилди. 20 та вагон издан чиқиб кетган
Брянскда «релс партизанлари» ишлашда давом этмоқда. Бу икки кун ичида иккинчи шундай ҳолат.
Россиянинг Брянск областида «бегона шахслар аралашуви» натижасида локомотив ва 20 та юк вагони релсдан чиқиб кетган.
«Бугун соат 19:47 да Брянск областида Снежетская - Белие Берега электрлаштирилмаган бир томонли йўл участкасида темирйўл транспорти фаолиятига ноқонуний аралашув оқибатида локомотив ва поезднинг юк ортилган 20 дан ортиқ вагони издан чиқиб кетган», дейилади Россия темирйўллари матбуот хизмати хабарида. Шундан сўнг «Снежетская - Белие Берега» участкасида ҳаракат тўхтатилган.
Област губернатори Александр Богомазнинг маълумотига кўра, Снежетская станцияси ҳудудида номаълум портловчи қурилма ишга туширилган, жабрланганлар йўқ.
Baza нашри ёзишича эса, маҳаллий вақт билан соат 19:48 да Снежетская станцияси яқинида Брянскдан Карачев томон ҳаракатланган юк поезди ўтаётганида учта портловчи қурилма ишга тушган. Натижада локомотив ва вагонлар релсдан чиқиб кетган. Поездлар ҳаракати тўхтатилган.
Россия темирйўллари маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган, аммо воқеа жойида шаҳардаги ўт ўчириш бўлинмалари иш олиб борган, шунингдек иккита қутқарув поезди ҳам юборилган. Жабрланганлар йўқлиги айтилган.
Айрим маълумотларга кўра, юк поезди хавфли химикатлар, жумладан, олтингугурт ва селитра, шунингдек пропан ва оҳак олиб кетаётган бўлган. Baza телеграм-каналига кўра, ёнғин рўй бермаган бўлса ҳам, ўт ўчирувчилар релсдан чиқиб кетган вагонлар ва сочилиб кетган материалларга сув сепиб чиққан.
Россия Тергов қўмитаси воқеа жойида олинган видеони эълон қилган.
Бу сўнгги кунларда темирйўлларда содир бўлган биринчи бу каби ҳолат эмас. 1 май куни ҳам Брянск областида Унеча - Рассуха йўналишида темирйўл портлатилиши оқибатида поезд релсдан чиқиб кетган ва беларусларнинг нефт маҳсулотлари ва ёғоч ташиётган юк поездида ёнғин чиққанди.
Ўшанда локомотив ва саккизта вагон релсдан чиқиб кетганди. Беларус транспорт ва коммуникациялар вазирлиги маълумотига кўра, таркибда жами 78 вагон бўлган.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024