Германия компаниялари Ўзбекистонда яна иккита янги завод қурмоқчи
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида Arton ва Wehrhahn Gmbh компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
"Янги Ўзбекистон" нашри хабарига кўра, унда Германия компаниялари вакиллари томонидан 2024 йилда Урганч ҳамда Андижон шаҳарларидаги фойдаланишга топшириладиган иккита янги завод учун ишлаб чиқариш линияларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.
Мазкур заводларда бозорда тобора харидоргир бўлиб бораётган автоклавланган газобетон ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, компания вакиллари 2024-2025 йилларда Навоий ҳамда Термиз шаҳарларида иккита янги завод қуриш, ишлаб чиқариш линиясини етказиб бериш ва заводларни ишга тушириш бўйича меморандумни ҳам имзолади.
Андижон шаҳридаги заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 600 000 м/куб.ни, Урганч шаҳрида 300 000 м/куб.ни, умумий қиймати эса 46 миллион еврони ташкил этади. Термиз ҳамда Навоий шаҳарларидаги газобетон ишлаб чиқарувчи янги заводлар ҳам Германия ишлаб чиқариш линиялари билан жиҳозланади.
Термиз шаҳрида йилига 300 000 м/куб ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган газобетон заводи, Навоий шаҳрида эса йилига 600 000 м/куб ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган газобетон заводи ҳамда 2 250 000 м/кв фиброцемент панеллари заводи қурилади. Меморандумнинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:54 / 17.12.2024
Германияда mpox вирусининг хавфли штамми билан касалланганлар аниқланди
21:27 / 16.12.2024
Бундестаг Олаф Шолцнинг сўровига биноан унинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилди
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:21 / 14.12.2024