Швеция терроризмга қарши қонунларни кучайтирди
Швеция терроризмга қарши қонунчиликни кучайтирди, бу қадамдан мақсад - мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши учун Туркия розилигини олиш.
Швеция парламенти терроризмга қарши кураш бўйича мамлакат қонунларини қатъийлаштиришга оид тузатишлар киритди. AP агентлигининг 3 май, чоршанба куни хабар беришича, бу чора Туркияни мамлакатнинг НАТОга киришини маъқуллашга кўндиришига ёрдам бериши кутилмоқда.
Парламент аъзолари, агар айбланувчи қўллаб-қувватлаш ёки тарғибот қилиш билан шуғулланган бўлса, экстремистик ташкилот фаолиятида қатнашгани учун жазо муддатини тўрт йилгача узайтиришга овоз берди. Агар ташкилот аъзоси оғир жиноятда айбланган бўлса, муддат саккиз йилгача узайтирилиши мумкин.
Яна бир тузатиш террорчи ташкилот етакчиси деб тан олинган шахсни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишга имкон беради, бу Швецияда амалда 20-25 йиллик қамоқ муддатини англатади, деб ёзади AP. Бундан ташқари, қонун террорчилик ташкилотларини молиялаштириш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ва омма олдида тарғиб қилишни тақиқлайди. Бундай ташкилотга аъзо бўлиш учун чет элга чиқиш ҳам ноқонуний бўлади.
Тузатишлар 1 июндан кучга кириши керак. Уларга 268 депутат овоз берди, 34 нафари қарши чиқди.
Мавзуга оид
22:51 / 17.12.2024
Швеция бошпана тақдим этиш қоидаларини кучайтиради
11:10 / 28.11.2024
Швециядаги саммит иштирокчилари РФга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёр
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
22:14 / 19.11.2024