Ўзбекистон | 11:33 / 09.05.2023
9446
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги нави ихтиро қилинди

Фото: Тонг ифори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий-тажриба станциясида қулупнайнинг янги “Тонг ифори” нави ихтиро қилинди.

"Янги Ўзбекистон" нашри хабарига кўра, ушбу қулупнайнинг бошқаларидан фарқи шундаки, уни иссиқхонада, йилнинг исталган муддатида, яъни йил бўйи етиштириб, ҳосил олиш мумкин.

Бундан ташқари, “Тонг ифори”ининг ҳосилдорлиги жуда юқори. Ҳар бир кўчатдан 0,5 килограммгача қулупнай ҳосилини олиш мумкин. Ҳозирда илмий-тажриба станциясининг иссиқхонасида қулупнай кўчатлари экилган бўлиб, уларни кўпайтириш ва аҳоли истеъмолига йўналтириш мақсадида кўпроқ майдонларда экилишини таъминлаш режалаштирилган.

Қулупнайнинг бир тупидан 10 тагача ҳосил шохи чиқади ва уларнинг ҳар биридан 4 тагача кўчат олиш мумкин бўлади. Яъни битта тупдан 40 тагача кўчат олиш мумкин. Қулупнайнинг ҳосил шохлари тупроққа тушганида кўчат ҳосил бўлаверади. У кўчат ривожлангач, кейинги шохдан яна кўчат ҳосил бўлишга киришади. Шу тариқа у шохдан кўпаяверади.

Мавзуга оид