Оғир атлетика. Руслан Нурудинов - Осиё чемпиони
Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Бугун, 12 май куни ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов қитъа биринчилигида -109 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди. Атлетимиз даст кўтариш машқида 177 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда жаҳон рекорди соҳибига бу сафар олтин медаль учун 228 кг етарли бўлди.
Шу тариқа, Руслан иккикураш натижасига кўра 405 кг билан энг яқин таъқибчисини 6 кгга ортда қолдириб, ушбу вазн тоифасида барча рақибаларидан устун эканлигини яна бир карра кўрсатди ва делегация ҳисобига 3та медаль қўшиб қўйди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоасининг қитъа биринчилигида ютган умумий медаллари сони 9тага етди. Эртага, 13 май куни яна уч нафар атлетимиз – Акбар Жўраев, Рустам Жангабоев ва Турсуной Жабборова ҳам турнирдаги иштирокига киришади.
Мавзуга оид
17:24 / 16.12.2024
Ўзбекистон оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлди
22:54 / 14.12.2024
Руслан Нурудинов ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлди
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023