Ўзбекистон | 08:52 / 20.05.2023
8998
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқ банки ва MasterCard ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: Халқ банки

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 32 йиллик йиғилиши доирасида Халқ банки MasterCard халқаро тўлов тизими компанияси билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган мазкур ҳужжат Халқ банки томонидан Ўзбекистонда MasterCard карталарини чиқариш учун йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хизмат қилади.

Ҳамкорлик доирасида MasterCard турли эксперт ва тренинг дастурлари орқали банк ходимларининг тўлов тизимлари билан ишлаш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда киберхавфсизлик бўйича малака ва тажрибасини оширишда кўмак беради.

Хавфсиз маълумотлар ва тармоқлардан фойдаланган ҳолда Mastercard инновациялари ва ечимлари жисмоний шахслар, молия ташкилотлари, давлат идоралари ва корхоналарига ўз имкониятларини амалга оширишда ёрдам беради.

Mastercard ҳақида

Mastercard – тўловлар соҳасида глобал технологик компания. Транзакцияларни хавфсиз, содда, ақлли ва арзон қилиш орқали ҳамма учун ҳамма жойда фойдали бўлган инклюзив рақамли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда ривожлантириш компаниянинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. 

www.mastercard.com

Халқ банки ҳақида

Ўзбекистоннинг биринчи банкларидан бири бўлган Халқ банки молия бозорида 1875 йил 10 майдан буён фаолият юритиб келмоқда. Банкнинг 300 га яқин хизмат кўрсатиш шохобчалари, 3000 дан ортиқ банкоматлари мавжуд бўлиб, улар географик қамрови бўйича мамлакат молия бозорида етакчилардан бири ҳисобланади. Молия муассасаси Ўзбекистон бўйлаб 10 миллионга яқин банк хизматлари истеъмолчиларига хизмат кўрсатади.

www.xb.uz

Алоқа маркази: 71 2102002 | 1106

Реклама

Мавзуга оид