Марказий банк 400 минг сўмлик янги банкнот сурати юзасидан раддия берди
Ижтимоий тармоқларда номинал қиймати 400 000 сўм бўлган янги банкнотнинг сурати тарқалмоқда.
Марказий банк матбуот хизмати 400 000 сўмлик номиналдаги янги банкнот ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.
Суратда 100 000 сўмлик банкнотнинг дизайни борлиги таъкидланди. Регулятор янги банкнот муомалага чиқарилса, бу ҳақда расман эълон қилинишини эслатди.
2022 йил июл ойида номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот муомалага киритилди.
Ўзбекистонда 2022 йил декабр ойидан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган тангалар чиқарилди.
2021 йил июн ойида Марказий банк 2000 ва 20 000 сўмлик номиналдаги янги пул белгиларини муомалага чиқариши маълум бўлди. Умуман олганда, 2021 йил давомида 2000 ва 20 000 сўмлик банкнотларнинг янги номиналлари, 5 000 ва 10 000 сўмлик янги банкнотлар ҳам муомалага чиқарилди.
Шундан сўнг, декабр ойида 50 000 ва 100 000 сўмлик банкнотлар ҳам янгиланди.
Мавзуга оид
22:00 / 30.11.2024
Рубл ва сўм долларга нисбатан қадрсизланди, нефт нархи яна арзонлашяпти – халқаро молия бозори шарҳи
18:00 / 03.07.2024
Сўм – 30 ёшда. Миллий валюта қандай шароитда муомалага чиқарилган эди?
22:06 / 19.07.2023
Ўзбек сўми дунёдаги энг заиф валюталар ўнталигига кирди
11:21 / 15.06.2023